Бош саҳифа / Виртуал қабулхона

Виртуал қабулхона

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш

  1. Бошқарма аппаратида фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар билан ишлаш ҳамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуниҳамда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган “Бошқармада фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш тартиби” асосида амалга оширилади.
  2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият вилоят ҳокими ўринбосарлари, умумий бўлим, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари зиммасига юкланади.
  3. Бошқармада фуқаролар бошқарма бошлиғи, ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари томонидан фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш бошқарма буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.
  4. Бошқарма бошлиғи ва ўринбосарлари томонидан фуқаролар ҳудудларда махсус жадвал асосида сайёр қабул қилинади.
  5. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади.
  6. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият Бошқарма бош услубчи маслаҳатчиси зиммасига юклатилади.
  7. Бошқармага келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб бошқарма бошлиғи кўриб чиқиши учун тақдим этади. Бошлиқ томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ девонхона рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ижрочиларга етказилади. Ушбу жараён Бошқарма девонхона мутахассиси томонидан шахсан назорат қилинади.
  8. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун бошлиқ ёки ушбу мурожаат кўриб чиқиш учун юборилган мутахассис томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши мумкин. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади (қўшимча ўрганиш талаб этиладиган таклифлар бундан мустасно) ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддат ичида маълум қилинади. 
    Ариза ва шикоятлар Бошқармага тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ва шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

    Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати бошлиқ томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади. 
    Бошқармага қабулга келган фуқароларга мурожаатлари бўйича ўша пайтда тушунтириш берилади, масаланинг моҳиятига қараб унинг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида мурожаат муаллифларига ёзма шаклда хабар берилиши ҳам мумкин.
  9. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек, имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
    Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалаларни ҳал этиш Бошқарманинг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.
  10. Бошқарма аппарати девонхона мутахассиси ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради. Ой якунлари бўйича Бошқармага фуқаролардан келган мурожаатларни умумлаштиради ва уларни мазмуни бўйича таҳлил қилади. Таҳлилий маълумотларни бошқарма аппарат йиғилишлари муҳокамасига киритади.

 
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг