Галерея

Самарқанд шаҳридаги 98 - давлат мактабгача таълим муассасасида Соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг янги усули - “Аутсорсинг” тизими жорий қилинди

2018 йил 23 май куни 98-мактабгача таълим муассасасида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг янги усуллари(Аутсорсинг тизими)  ва унинг қулайликлари” мавзусида вилоят амалий семинари ўтказилди. Семинарда вилоят 4 та сектор раҳбарлари, жумладан, вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси ва вилоят солиқ бошқармаси ходимлари, вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят ДСЭНМ, Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари, туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирлари, бош ҳисобчилар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради.

Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.

Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш – одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.

 

Замонавий таълим ва бошқарув

2018 йил 18 март куни шаҳримизга Мактабгача таълим вазири А.В.Шин ҳамда вазир ўринбосари Арипов Қахрамон Турсунович ташриф буюрдилар.  Жанубий Кореянинг DONGGUK университети болалар ва оилалар буйича доктори Ким Хе Сун, мактабгача таълим бериш кафедраси қошидаги боғча етакчиси Оҳ Анналар томонидан "Замонавий таълим ва бошқарув" мавзусидаги семинар ўтказилди. Семинарда  Жанубий Кореянинг Самарқанд вилояти ваколатхонаси ходими Ю Ин Ёонг ва Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи  Н.Садинова ҳамда туман (шахар)  мактабгача таълим бўлимлари ходимлари қатнашдилар.

 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг