Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ДИҚҚАТ! ОНЛАЙН ТАНЛОВ!

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ва вилоят Маданият бошқармаси ҳамкорликда 30-июнь-Ёшлар куни муносабати билан “ЁШ ИЖОДКОР ТАРБИЯЧИ ” онлайн кўрик-танловини эълон қилади.

Танлов ёш тарбиячи-педагогларнинг иқтидорини намоён этиш, касбий маҳоратини ошириш мақсадида  ўтказилади.

Онлайн танлов йўналишлари:

Истеъдод ва маҳорат. Иштирокчилар адабиёт, рақс, мусиқа, санъат йўналишидаги иқтидорини намоён этади.

Рассомчилик маҳорати. Иштирокчиларнинг тасвирий санъат борасида нечоғлик қобилият эгаси эканлигини акс эттириш

Китобхон оила.  Қатнашчиларнинг оилавий китобхонлик маданияти, мутолаага ошнолиги.

Энг яхши ёш ижодкор тарбиячи.  Танлаган йўналиши борасида ижодкорлик маҳоратини намоён этиш.

Танлов  жорий йилнинг 28-июнидан 30-июнига қадар вилоят Мактабгача таълим бошқармасида ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ўтказилади.

Шаҳар, туман мактабгача таълим бўлими мудирлари танловда иштирок этиш истагида бўлган қатнашчиларнинг исм-шарифини ташкилий қўмитага тақдим этишлари сўралади.

Танловда фаол иштирок этган ёш тарбиячи-педагоглар вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг махсус дипломи билан тақдирланади.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати.


Дата добавления: 15/06/2020 18:23;   Просмотров: 378
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/announcements/diqqat-onlayn-tanlov
Чоп этилган вақт: 01/12/2020 00:27
Для чтения текста нажмите эту кнопку