Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Ҳурматли тадбиркорлар!

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотларини зарур бўлган мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш тўғрисида” 852-Ф сонли Фармойиши қабул қилинган. Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан мебель ва жиҳозларларни харид қилиш тўғрисидаги таклифлар қабул қилинмоқда.

Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг http://samudo.uz/services/tadbirkorlarga расмий веб сайтида жойлаштирилган маълумотлар асосида ўз таклифларингизни тақдим этишингиз мумкин.

Таклифлар Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони 1-уйда жойлашган вилоят Мактабгача таълим бошқармаси умумий бўлимида 2019 йил 29 ноябрь куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади. 

Маълумотлар учун телефон (66) 233-93-95, 233-93-97


Киритилган вақти: 25/11/2019 17:36;   Кўрилганлиги: 81
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/announcements/tadbirkorlar-diqqatiga
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 23:00
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг