Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

2019 йил 13 май куни Иштихон туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси”  касбий кўрик-танловнинг туман босқичида тумандаги 3,5,6,10,12,15,17,18,20,21,23,26-сонли мактабача таълим муассасалари тарбиячилари иштирок этишди.

Танлов натижасига кўра “Энг яхши методист тарбиячи” йўналиши бўйича 18-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Рахмонова Гуласал, “Энг яхши ижодкор тарбиячи” йўналиши бўйича 20-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Усмонова Шахноза, “Инновацион ва ахборот технологияларини кўллайдиган энг яхши тарбиячи” йўналиши бўйича 15-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Хатамова Манзуралар ғолиб деб топилди. Ғолиблар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 15/05/2019 17:05;   Кўрилганлиги: 406
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/contests/2019-yil-13-may-kuni-ishtixon-tumanida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/09/2019 19:25
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг