Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Бугун Самарқанд шаҳридаги 94-сонли мактабгача таълим муассасасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи бошланди.

Танловда ҳудудлар бўйича Жомбой, Булунғур, Тойлоқ ва Ургут туманларидан туман босқичи ғолиблари иштирок этишди. Иштирокчилар СамДУ “Мактабгача таълим” факультети доценти Ш.Файзуллаев, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилоят худудий бўлими мутахассиси Ф.Махамадиева, СамДУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш ҳудудий маркази ўқитувчиси М.Негматова ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси мутахассислари ва мактабгача таълим муассасаларидан тажрибали педагог услубчилар томонидан баҳолаб борилди.


Киритилган вақти: 10/06/2019 20:37;   Кўрилганлиги: 367
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/contests/bugun-samarqand-shahridagi-94-sonli-maktabgacha-talim-muassasasida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovining-viloyat-bosqichi-boshlandi
Чоп этилган вақт: 20/09/2019 19:11
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг