Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Булунғур туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

2019 йил 10 май куни Булунғур туманида Мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор педагогик тажрибаларини  оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига “Илк қадам” мактабгача  таълим  муассасалари ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат  талаблари асосида янги педагогик технологияларни жорий этиш, мактабгача  таълим тизимида фаолият юритиб келаётган ижодкор ва иқтидорли педагогларни рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловга тумандаги 1,2,3,4,7,8,9,10,11,12,13,14,16,17,22,23 сонли мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари қатнашдилар. Танловда “Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 1-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Р.Турапова, “Энг яхши ижодкор  тарбиячи” номинацияси бўйича 11-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Ш.Кучкарова, “Иннавацион ва ахбарот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 9-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси С.Қўзиевалар ғолибликни қўлга киритиб вилоят босқичига тавсия этилди. Кўрик танловда ғолиблар ва фаол иштирок этганларга фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди


Киритилган вақти: 11/05/2019 16:59;   Кўрилганлиги: 38
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/contests/bulungur-tumanida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovining-tuman-bosqichi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 25/05/2019 20:02
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг