Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

“Кичкинтойлар-ширинтойлар” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳар 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактабида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, болаларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилаётган “Кичкинтойлар-ширинтойлар” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

  Унда вилоятимизнинг 16 та туман (шаҳар)  мактабгача таълим муассасаларидан ғолиб чиққан 4 та жамоа илонча, тўпни олиб югуриш, ҳалқачани узатиш ва сакраш шартлари бўйича ўзаро куч синашди.

Мусобақада Тайлоқ туманидаги 38-мактабгача таълим муассасасининг  жамоаси биринчи ўринни, Пастдарғом туманидаги  4-мактабгача таълим муассасасининг  жамоаси иккинчи ўринни, Қаттақўргон шаҳар 17-мактабгача таълим муассасасининг жамоаси  хамда Қўшработ туманининг  1-мактабгача таълим муассасасининг жамоаси учинчи ўринни эгалладилар.

Ғолиблар вилоят мактабгача таълим бошқармасининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 30/07/2018 21:08;   Кўрилганлиги: 1838
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/contests/kichkintoylar-shirintoylar-sport-musobaqasining-viloyat-bosqichi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 08:28
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг