Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Пайариқ туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

       2019 йил 15 май куни тумандаги 20-сонли мактабгача таълим муассасасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий-кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

        Танловда 39-МТМ тарбиячиси Пармонова Наргиза “Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси, 2-МТМ тарбиячиси Исматова Гулнора “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси, 29-МТМ тарбиячиси Ғафурова Дилноза “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу номинацияларни қўлга киритган тарбиячилар танловнинг вилоят  босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 15/05/2019 16:37;   Кўрилганлиги: 194
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/contests/payariq-tumanida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovining-tuman-bosqichi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 24/08/2019 02:56
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг