Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 23 майдаги 02-04/4-19-сонли хати, Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 24 майдаги 107-1-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 июнь куни “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловининг вилоят босқичи Самарқанд шаҳар 94-сон мактабгача таълим муассасаси биносида ўтказилди.

Мазкур кўрик-танловга туман босқичида 1-ўринни қўлга киритган номзодлар қатнашиб, намунавий Низом талаблари асосида тақдимот қилишди. Ҳайъат аъзолари томонидан Самарқанд шаҳридаги 98-МТМ 1-ўринга, Пайариқ туманидаги 16-МТМ 2-ўринга, Самарқанд туманидаги 34-МТМ 3-ўринга лойиқ деб топилиб, Мактабгача таълим бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Таълим, Фан ва Маданият ходимлари касаба уюшмаси томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 30/06/2018 19:28;   Кўрилганлиги: 2019
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/contests/yilning-eng-namunali-oshxonasi-korik-tanlovining-viloyat-bosqichi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 25/10/2021 15:39
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг