Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

1-июнь - “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш қуни” муносабати билан “БОЛАЖОНЛАР ДУНЁСИ” кўргазмаси ҳамда “Мен бўлажак тарбиячи” шиори остида мактабгача таълим йўналишидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг “Касб маҳорати” тақдимот тадбирлари ўтказилди.

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан 2018 йил 31 май куни Самарқанд педагогика коллежида “1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан мактабгача таълим муассасалари учун “Болажонлар дунёси” кўргазмаси, мактабгача таълим йўналишида тахсил олаётган ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари томонидан “Мен бўлажак тарбиячи” шиори остида “Касб маҳорати” тақдимот тадбирлари ўтказилди.

“Болажонлар дунёси” байрамона кўргазмали ярмаркасида мактабгача таълим муассасалари учун тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув дидактик материаллар ва кўргазмали қуроллар, китоблар, замонавий мебель жиҳозлари, мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланиш (аутсорсинг) тизимини ташкил этиш бўйича тадбиркорлар ўзларининг тижорат таклифлари билан ҳам иштирок этдилар. Тарбияланувчилар ижодидан кўргазмали чиқишлар ҳамда мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонлар иштирокида турли миллатлар ижодидан концерт дастурлари намойиш этилди.

Тадбир доирасида туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимлари эксплуатация хизматларига ажратилган 23 та махсус “Дамас” автомашинаси тантанали тарзда топширилди. Ушбу транспорт воситалари орқали ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасаларида коммунал соҳа бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади. Бунинг учун мазкур хизматга касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга қабул қилинди.

Тадбирга мактабгача таълим вазирлиги, Самарқанд вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлим мудирлари, нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиш истагини билдирган тадбиркорлар ҳамда болажонлар ва  тарбияланувчиларнинг ота-оналари  таклиф қилинди. 

1


Охирги ўзгариш вақти: 02/06/2018 10:48;   Кўрилганлиги: 1808
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/events/1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-quni-munosabati-bilan-bolajonlar-dunyosi-korgazmasi-hamda-men-bolajak-tarbiyachi-shiori-ostida-maktabgacha-talim-yonalishidagi-orta-maxsus-kasb-hunar-talimi-muassasalari-bitiruvchilarining-kasb-mahorati-taqdimot-tadbirlari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 25/10/2021 15:03
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг