Тадбирлар

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш спорт мактабида туман ҳокимлиги, туман касаба уюшмаси ҳамда мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида югуриш марафони ўтказилди.

08-05-2019 16:00   553

Марафонда 150 нафар туманидаги давлат мактабгача  таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида  фаолият юритаётган тарбиячи ҳамда педагог ходимлар иштирок этишди. Марафонда  фахрли ўринларни эгаллаган 15 нафар иштирокчиларга туман ҳокимлиги ҳамда туман касаба уюшмасининг эсталик совғалари топширилди.

9-май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Пастдарғом туманида ўтказилган тадбирдан лавҳалар

04-05-2019 19:46   635

9-май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Пастдарғом туманида ўтказилган тадбирдан лавҳалар

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим муассасаларининг жажжи болажонлари “Фавворалар сайли”да

01-05-2019 20:00   572

Юртимизда “Фавворалар сайли” кенг нишонланмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Шоирлар боғи”да Самарқанд шаҳар мактабгача таълим муассасаларининг жажжи болажонлари ўзларининг мусиқий чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этишди.

«Наврўз» янгиланиш, яшариш ва эзгулик айёми Самарқанд вилоятидаги барча мактабгача таълим муассасаларида кўтарингки руҳда ўтди.

22-03-2019 11:11   672

21 март куни вилоятимиздаги мактабгача  таълим муассасалари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган  “Наврўз” баҳор  байрами  сайлида миллий халқ ўйинлари, қадимий урф-одатлар, миллий санъатимиздан  намуналар  намойиш этилди.

Пайариқ туманидаги “Баҳор” маҳалласида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

15-03-2019 14:21   621

Жорий йилнинг 14 март куни Пайариқ туманидаги “Баҳор” маҳалласида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАРДАН ЛАВҲАЛАР

04-03-2019 18:54   642

Вилоятимиздаги барча туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ўқув-семинарлар ўтказилди.

Самарқанд шаҳридаги “Тимур Файз” нодавлат ва 80-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларидаги “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига тайёргарлик жараёнидан лавҳалар

04-03-2019 10:58   620

Самарқанд шаҳридаги “Тимур Файз” нодавлат ва 80-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларидаги “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига тайёргарлик жараёнидан лавҳалар

Самарқанд шаҳридаги 27-сонли давлат мактабача таълим муассасасида “Жажжи билимдонлар” билимлар беллашуви бўлиб ўтди.

22-02-2019 20:20   652

2019 йил 22 февраль куни Самарқанд шаҳридаги 27-сонли давлат мактабача таълим муассасасининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида “Жажжи билимдонлар” билимлар беллашуви бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари ҳамда муассаса тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Ургут туманида янги давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

17-02-2019 18:23   767

Бугун Ургут тумани  Ғўс маҳалласида маҳаллий бюджет маблағлари асосида янги қурилган, 75 ўринли 42-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими М. Турдиев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кенг нишонланди

14-02-2019 20:59   653

Мактабгача таълим муассасаларида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кенг нишонланди

 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг