Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ИШТИХОНДА ПРЕСС-ТУР

Бугун вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан Иштихон туманида ОАВ ходимлари билан "Вилоят мактабгача таълим ташкилотлари. Кеча ва бугун"  мавзусида пресс-тур ўтказилди. 

 Унда журналистлар тумандаги "Доно Солиҳа" номли ДХШ асосидаги нодавлат МТТ,   "Асалча" оилавий НМТТ ҳамда 9-сон ДМТТ фаолиятини кўздан кечиришди, тарбияланувчилар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишишди.  Ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Маълумот учун: 2020 йил давомида, туманда 1 та давлат, 11 та ДХШ ва 17 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган.

Маълумот учун: 2020 йил давомида, туманда 1 та давлат, 11 та ДХШ ва 17 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган. Бугунги кунда туманда 30 та давлат, 22 та ДХШ асосида ва 116 та оилавий шаклда, жами 168 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Туман бўйича жами 22267 нафар 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 13575 нафари (61,0 %) мактабгача таълимга қамраб олинган.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати


Дата добавления: 30/12/2020 16:01;   Просмотров: 162
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/events/ishtixonda-press-tur
Чоп этилган вақт: 16/01/2021 22:37
Для чтения текста нажмите эту кнопку