Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Мактабгача таълим ташкилотларида «Очиқ эшиклар куни» ойлик тадбири давом этмоқда

Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 5 августда ўтказилган аппарат йиғилиши баёни 8-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида барча мактабгача таълим ташкилотларида, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари вилоятда жами 637 та Давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бугунги кунда 279 та мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ташкилотда фаолият олиб бораётган гуруҳларда “Илк қадам” давлат дастури асосида таълим-тарбия жараёни, давлат талаблари асосида ташкил этилган ривожлантирувчи марказлар фаолияти, болажонларнинг ётоқхоналаридаги шароитлар, тарбияланувчиларнинг соғлом овқатлантирилишининг ташкил этилиши, озиқ-овқат махсулотларининг сақланиши, тиббиёт ҳамширасининг иш фаолияти, тарбияланувчиларнинг ўз вақтида кўнгилли дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишиб, ўзларининг фикрларини билдиришмоқда.

Тадбирнинг иккинчи босқичида барча мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистон, мангу бўл омон” шиори остида байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар, ва кенг жамоатчилик вакиллари Давлатимиз раҳбарининг келажагимиз пойдеворлари бўлмиш фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб ўсишлари, таълим-тарбия олишлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқдалар.


Дата добавления: 22/08/2019 22:22;   Просмотров: 904
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/events/maktabgacha-talim-tashkilotlarida-ochiq-eshiklar-kuni-oylik-tadbiri-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 11/08/2020 17:17
Для чтения текста нажмите эту кнопку