Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд шаҳридаги 27-сонли давлат мактабача таълим муассасасида “Жажжи билимдонлар” билимлар беллашуви бўлиб ўтди.

2019 йил 22 февраль куни Самарқанд шаҳридаги 27-сонли давлат мактабача таълим муассасасининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида “Жажжи билимдонлар” билимлар беллашуви бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари ҳамда муассаса тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Шунингдек, ушбу тадбирда ота сифатида иштирок этган Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ТЖХТБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, майор З.Тохиров қатнашиб, келгусида бундай тадбирлар барча мактабгача таълим муассасаларида мунтазам ташкил этилишини ҳамда тарбияланувчиларнинг оталарини ҳам шундай тадбирларга кўпроқ таклиф этилишини таъкидлаб ўтди.


Киритилган вақти: 22/02/2019 20:20;   Кўрилганлиги: 157
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/events/samarqand-shahridagi-27-sonli-davlat-maktabacha-talim-muassasasida-jajji-bilimdonlar-bilimlar-bellashuvi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 27/06/2019 17:47
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг