Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасининг ташаббуси ва хомийлиги ёрдамида Пастдарғом туманидаги “Алпомиш” номли 51-сонли мактабгача таълим муассасасида қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 декабрь куни ўтказилган видеоселектор мажлисида, 2017 йил 31 декабрь куни Самарқанд вилоят ҳокими Т.Жўраев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор мажлисларида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар рахбарлари-ҳоким, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати  ҳудудий органларига ўзлари бириктирилган секторлардан давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, мактабгача таълим муассасаларида зарур шарт-шароитлар яратиш, болаларни қамраб олиш кўрсаткичларини ошириш бўйича йиллик иш режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва амалга ошириш вазифалари берилган эди.  

Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасининг ташаббуси билан Пастдарғом туманидаги “Илм”маҳалласида жойлашган “Алпомиш” номли 51-сонли мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш, уларга хомийлик ёрдами кўрсатиш, унинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш вазифалари белгилаб олинди. “Алпомиш” номли 51-сонли мактабгача таълим муассасаси 1981 йилда қурилган бўлиб, охирги вақтларда етарлича шарт-шароитларга эга бўлмаганлиги сабабли, болалар қамрови кескин тушиб кетган эди. Ушбу таълим муассасасида ички ишлар бошқармасининг ташаббуси ва хомийлиги ёрдамида қурилиш, таъмирлаш ишлари 2018 йил 10 январдан бошланиб, жорий йилнинг 1-июн-“Халқаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан 100 нафар асосий гуруҳ, 50 нафар қисқа муддатли гуруҳ тарбияланувчиларини қамраб олиш имкониятига эга бўлган замонавий мактабгача таълим муассасаси ишга туширилди. 

1-июн- “Халқаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан  мактабгача таълим муассасасида катта тантанали байрам бўлди. Байрам маросимида  мактабгача таълим вазирлиги ходими, Самарқанд вилоят ҳокими, мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ва ходимлари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, барча туман (шаҳар) ҳокимлари, 4 та сектор раҳбарлари, мактабгача таълим бўлимлари мудирлари ва маҳалла аҳли қатнашдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 02/06/2018 10:46;   Кўрилганлиги: 1800
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/events/samarqand-viloyat-ichki-ishlar-boshqarmasining-tashabbusi-va-xomiyligi-yordamida-pastdargom-tumanidagi-alpomish-nomli-51-sonli-maktabgacha-talim-muassasasida-qurilish-tamirlash-ishlari-olib-borilib-ishga-tushirildi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 21:11
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг