Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ЯНГИ ЙИЛ ОСТОНАСИДАГИ ИЗҲОРЛАР

Янги орзулар, янги режалар ва янги умидлар билан 2021 йилга қадам қўймоқдамиз. Осмони мусаффо, замини серҳосил,  турмуши фаровон юртимизда байрамлар кўп. Бу байрамларнинг ҳар бири ўзгача. Аммо, уларнинг орасида янги йил алоҳида аҳамиятга эга. 

У дилларга янги орзу-умидлар ва қувонч бағишлайди. Бу байрам аввало сарҳисоб байрами. Йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинади, янги йил учун режалар тузилади. Янги йилни катталардан кўра кўпрок болажонлар интиқиб кутишади. Бу байрамда катталар яна бир йил ортда қолиб, умр ўтаётганлигини ҳис этишса, кичкинтойлар янги йилнинг шукуҳидан бир олам завққа тўладилар.
Янги йил эшик қоқар экан, уни аъло кайфият ила, хушчақчақлик билан кутиб олиш лозим. Зеро, йилни қандай қарши олсангиз ҳар бир кунингиз ана шундай ўтади дейишади. 2020 йил бутун дунё учун синовли ва мураккаб давр бўлди. Нималарнидир бой бердик, яқинларимизни йўқотдик. 2021 йил улкан бахт, омад, унутилмас кунларни олиб келсин. Янги йилда барчага қувонч, шодлик, ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин.
Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси


Дата добавления: 01/01/2021 09:56;   Просмотров: 151
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/events/yangi-yil-ostonasidagi-izhorlar
Чоп этилган вақт: 16/01/2021 22:00
Для чтения текста нажмите эту кнопку