Хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирилиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида фаолият юритаётган, шу йўналиш бўйича маълумотга эга бўлмаган ошпазлар қайта тайёрлаш курсларида ўқитилди.

14-07-2019 09:23   41

Жорий йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси томонидан Халқаро ўзбек пазандачилик санъати марказида ошпазлик соҳасида ўқув курсини тугатган ошпазларга 3-тоифали ошпаз дипломи берилди.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИ “АМИР ТЕМУР” МАҲАЛЛАСИДА “АФСОНА” НОМЛИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

14-07-2019 08:56   72

Давлат-хусусий шериклик асосидаги ушбу МТТ банкнинг имтиёзли кредити ва ташаббускор-тадбиркор З.Полвонованинг маблағи эвазига барпо этилиб, 13 июль куни фойдаланишга топширилди. 150 нафар болажонларни ўз бағрига қамраб олган МТТда тарбияланувчиларга сифатли таълим-тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Оқдарё тумани “Пўлатдархон” маҳалласида яна битта давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.

06-07-2019 13:37   124

“Миллат хазинаси” номли замонавий лойиҳа бўйича қурилган, 150 ўринли ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларимизнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

ИШТИХОН ТУМАНИДА ЯНА БИТТА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

06-07-2019 13:07   74

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш Дастури доирасида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, янгиларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш борасида юртимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Оқдарё туманида “АЗИЗА НИГОРА” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади

06-07-2019 09:50   118

Жорий йилнинг 3 июль куни Оқдарё тумани Янгиобод маҳалласида тадбиркор М.Тўрақулов томонидан бунёд этилган қуввати 75 ўринли, “Азиза Нигора” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Вилоятимизда ўтган бир ой мобайнида 65 та мактабгача таълим ташкилотларида очилиш тадбирлари ўтказилиб фойдаланишга топширилди.

04-07-2019 13:03   48

  Жумладан:
-1270 ўринли 14 та давлат мактабгача таълим ташкилоти;
-775 ўринли 11 та хусусий (нодавлат) мактабгача таълим ташкилоти;
-1225 ўринли 9 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти;
-775 ўринли 31 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди. Натижада 4000 га яқин боғча ёшидаги фарзандларимизга таълим-тарбия бериш имконияти яратилди.

УРГУТДА “МАДИНА КЎЗМУНЧОҚ” НОМЛИ ЯНГИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

02-07-2019 15:17   86

      «Дўстлик» маҳалласида "Мадина кўзмунчоқ" номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Имтиёзли кредит асосида 900 миллион сўм маблағ ҳисобига барпо этилган муассасага 150 нафар боғча ёшидаги болажонлар таълим-тарбия олиши кўзда тутилган.

 

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА ИККИТА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ИШ БОШЛАДИ.

01-07-2019 21:43   80

"Дўстлик" МФЙ ҳудудида тадбиркор Ш.Тўраева томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида бунёд этилган, умумий қиймати 2 млрд 9 млн сўмлик мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширилди. "Камалак" номли ушбу 100 ўринли муассасада болажонлар таълим- тарбия олишлари учун барча шарт- шароитлар яратилган.    

Шунингдек, бугун тадбиркор И.Усмонов томонидан "М.Улуғбек" маҳалласида қурилган "Миттижон" номли 50 ўринли нодавлат (хусусий) мактабгача таълим муассасаси ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Тайлоқ тумани “Сочак” маҳалласида давлат хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил этилган "Ширинтой болажонлар" номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

29-06-2019 22:00   53

Муассаса тадбиркор О.Ражабов томонидан бир фоизли имтиёзли кредит асосида қуриб битказилди. Ушбу муассасада 75 нафар бола куни узайтирилган гуруҳларда, 50 нафар бола қисқа муддатли гуруҳларда таълим-тарбия олишади.

Жомбой туманида 4 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари иш бошлади.

29-06-2019 17:20   59

Жорий йилнинг 28 июнь куни Жомбой туманидаги “Гулистон” маҳалласида “BOLAJON” номли ва “А. Қурбонов” маҳалласида “Самодаги юлдузлар” номли ҳар бири 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда “Самарқанд” ва “Бешбола” маҳаллаларида 25 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз иш фаолиятини бошлади.

 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг