Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

2019 йил 6 март куни вилоят Мактабгача таълим бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов раислигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорларда учраётган муаммолари юзасидан саволларига жавоб берилди.

Вилоят студиясида Мактабгача таълим бошқармаси ўринбосарлари, Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Марказий банк бошқармаси бошлиғи ўринбосари, “Мирокредит банк”, “Ориент финанс банк” вилоят филиали Санитария-эпидемиология назорати маркази, Ер ресурслари ва кадастри бошқармаси, ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари, шаҳар ва туман студияларида ҳоким ўринбосарлари, мактабгача таълим бўлими мудирлари, ҳамда ташаббускор тадбиркорлар иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 07/03/2019 12:30;   Кўрилганлиги: 108
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/2019-yil-6-mart-kuni-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasi-majlislar-zalida-viloyat-hokimining-orinbosari-rqobilov-raisligida-kengaytirilgan-videoselektor-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 25/05/2019 21:11
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг