Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Бугун Самарқанд туманида давлат-хусусий шерикчилик асосида янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Самарқанд тумани “Деҳнав” маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида 100 ўринли “Dilnura Angelina” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди.

 Мазкур ҳудудда мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 458 нафарни ташкил этган бўлиб, бу ҳудудда давлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд эмаслиги, кўп сонли фуқароларнинг мурожаатларини инобатга олиб, тадбиркор С.Сатторовнинг ташаббуси билан ушбу муассаса барпо этилди.

 Дастлаб, тадбиркор  ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида  битим тузилиб, “Orient finans” тижорат банки томонидан   15 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 1 фоизли ставка бўйича 2.1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди, қисқа фурсат ичида “Фаровон Файз бинокор” масъулияти чекланган жамияти қурилиш ташкилоти томонидан замонавий лойиҳа асосида қурилиб фойдаланишга топширилди.   

Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Джамалов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов, нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда ҳудуддаги маҳалла фаоллари иштирок этиб муассасада яратилган шароитлар билан танишишди.


Охирги ўзгариш вақти: 11/05/2019 19:17;   Кўрилганлиги: 38
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/bugun-samarqand-tumanida-davlat-xususiy-sherikchilik-asosida-yangi-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-oz-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 25/05/2019 20:02
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг