Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Булунғур туманида 2 та янгидан қурилган давлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг 16 май куни Булунғур тумани Каттақишлоқ маҳалласидаги 27- сонли ҳамда Ғўбдин маҳалласидаги 28- сонли давлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.  Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Мактабгача таълим муассасаларига туман ҳокими ва мактабгача таълим бўлимининг совғалари ҳамда ҳомийлар томонидан идиш-товоқлар жамланмаси топширилди. "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида янгидан қурилган ушбу муассасаларда тумандаги 170 нафар болажонлар тарбияланади.


Киритилган вақти: 17/05/2019 09:27;   Кўрилганлиги: 93
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/bulungur-tumanida-2-ta-yangidan-qurilgan-davlat-maktabgacha-talim-muassasalari-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 27/06/2019 17:53
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг