Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ИШТИХОН ТУМАНИДА ЯНА БИТТА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш Дастури доирасида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, янгиларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш борасида юртимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Муротобод МФЙ Чамбил қишлоғида 150 ўринли, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган “ЧАМБИЛ КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” номли мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳли учун катта шодиёнага айланди.


Охирги ўзгариш вақти: 06/07/2019 13:18;   Кўрилганлиги: 74
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/ishtixon-tumanida-yana-bitta-davlat-xususiy-sherikchilik-asosidagi-maktabgacha-talim-tashkiloti-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 18/07/2019 18:25
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг