Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўқув-семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Мактабгача таълим вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Маънавий-ахлоқий тарбия, махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва реабилитация бўйича мутахассислари учун Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган “Бугун ҳар бир ёш болага вақтида тарбия, одоб-ахлоқ ўргатиш - юртга, халққа бўлган муҳаббатини уйғотиш” мавзусида республика ўқув-семинарини ташкил қилди.

Республика ўқув-семинари давомида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирилиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳамда барча вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларидан жами 28 нафар иштирокчилар қатнашди. Маънавий - маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда таълим муассасаларида “Маънавият куни”ни ташкил этиш, “Мактабгача таълим муассасасида маънавий тарбия масалалари” каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.


Киритилган вақти: 15/04/2019 18:20;   Кўрилганлиги: 32
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/maktabgacha-talim-vazirligi-tomonidan-oquv-seminari-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 22/04/2019 15:07
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг