Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

МЕЪЁРЛАР ТАСДИҚЛАНДИ

2018 йилнинг 17 мартидан бошлаб Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланиб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу меъёрларга асосан мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг жисмонан соғлом, ақлий ва интеллектуал ривожланишлари учун лозим бўлган жиҳозлар, ўйинлар ва ўйинчоқлар ва х.к. киритилган.

Хусусан, эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан соғлом ривожланиши учун чиниқтириш ва ясси оёқликни олдини олиш учун йўлакчалар, релаксацион креслолар, ҳаво тозалагичлар (рециркулятор), стерилизаторлар, ақлий ривожланиши учун “Банк”, “Почта”, “Ферма”, “Автомобиль тураргохи” ва бошқа ўйин марказлари, интеллектуал ривожланиш учун кўп функцияли саҳналар, “Тасвирий фаолият” бурчаклари бўлиши лозим.

Шунингдек ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ҳудуди, ўйин майдончалари интернет орқали кузатиш имкониятига эга бўлган видео кузатув техникаси билан жиҳозланади.

Вазирлик Ахборот хизмати


Киритилган вақти: 24/03/2018 11:33;   Кўрилганлиги: 1493
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/meyorlar-tasdiqlandi
Чоп этилган вақт: 28/10/2021 12:27
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг