Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Оқдарё туманида “АЗИЗА НИГОРА” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 3 июль куни Оқдарё тумани Янгиобод маҳалласида тадбиркор М.Тўрақулов томонидан бунёд этилган қуввати 75 ўринли, “Азиза Нигора” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотида шифокор кўрсатмаси бўйича якка тартибда ва кичик гуруҳ машғулотлари учун даволаш-жисмоний тарбия хонаси, жисмоний тарбия зали, футбол майдони мавжуд. Шунингдек, психолог фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, болалар билан машғулотлар ўтказишдан ташқари ота-оналар ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари билан консультациялар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари болажонларимизга рус тили, инглиз тилларини мукаммал ўрганишлари учун алоҳида имкониятлар яратилган.


Охирги ўзгариш вақти: 06/07/2019 10:12;   Кўрилганлиги: 666
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/oqdaryo-tumanida-aziza-nigoranomli-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 13:45
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг