Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ОТМга ўқишга қабул қилиш, кўчириш, тиклаш ва четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга қўшимчалар киритилади

#kun.uz.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

1-иловада:

а) 1-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди.”;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“3. Олий таълим муассасаларининг кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шаклларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган тўлов-контракт асосида қабул квоталари доирасида ҳамда қабул квоталаридан ташқари абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади. Айрим йўналишлар бўйича ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказилади. Мақсадли қабул танловида қатнашиб давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида тўплаган баллари билан умумий тўлов-контракт доирасидаги танловда иштирок этади.

Тест синовларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) жойларда кириш имтиҳонлари ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.”;

в) 4-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилади:

“4-1. Абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳаларидаги таълим йўналишларига (кейинги ўринларда – алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари деб аталади) қабул тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларининг рўйхати ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифлари асосида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.”;

г) 6-банддаги “испан,” сўзларидан кейин “турк,” сўзлари қўшилади;

ғ) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“10. Сиртқи, махсус сиртқи таълимга талабаларни қабул қилиш:

сиртқи шаклда – умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва кириш имтиҳонлари (тест синовлари ёки касбий (ижодий) имтиҳон ёки касбий суҳбат)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади;

сиртқи таълимга кириш имтиҳонлари шакли (тест синовлари ёки касбий (ижодий) имтиҳон ёки касбий суҳбат) олий таълим муассасаси томонидан бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади;

махсус сиртқи шаклда – фақат тегишли ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогик йўналишлар учун педагогик стажга) эга бўлган, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан берилган тавсияномага эга бўлган кириш имтиҳонлари (тест синовлари ёки касбий (ижодий) имтиҳон ёки касбий суҳбат)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.

10-1. Олий таълим муассасалари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича), умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва кириш имтиҳонлари (тест синовлари ёки касбий (ижодий) имтиҳон ёки касбий суҳбат)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.

10-2. Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шакли учун кириш имтиҳонларини ўтказиш 5-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.

10-3. Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом асосида амалга оширилади.”;

д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“12. Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва қабул комиссияси котиблари тайинланади. Бунда олий таълим муассасаси ректори (директори) лавозим бўйича қабул комиссиясига раислик қилади.

Қабул комиссиялари аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилинади.

Аризалар онлайн тарзда ҳам қабул қилиниши мумкин. Аризаларни онлайн тарзда топшириш тартиби белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.

Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини ва танланган иккинчи олий таълим муассасаси, таълим йўналишини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини шу жумладан, маданият, санъат, мусиқа, спорт ва жисмоний тарбияга ихтисослаштирилган академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, мактаб-интернатларни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлар учун диплом ва диплом иловасининг асл нусхаси);

086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси;
махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва тегишли вазирлик ва идоралар томонидан берилган тавсиянома.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчилар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасига «Меҳрибонлик уйлари»да яшаб таълим олган, 18 ёшга тўлмаган, отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар киради.

Ариза шакли олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Абитуриент аризасида «ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан» графасига ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, етим, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари ва боқувчиси йўқ) қайд этилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этадилар.

Ҳарбий қисм тавсияномасининг шакли ва уни бериш тартиби Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.

Абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб, уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади (олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий буйруқ бўлса, имтиёздан такроран фойдаланиш мумкин эмас).

Педагогика таълим йўналишларига ҳужжат топшираётган абитуриентларга касбий лаёқатига мувофиқ касб танлашга кўмаклашиш олий таълим муассасалари томонидан очиқ эшиклар куни, карьера куни, меҳнат ярмаркаси тадбирларини ўтказиш, шунингдек, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёнида факультетларда ташкил этилган касбга йўналтириш хоналарида маслаҳатлар бериш орқали амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.

Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент (талаба) кириш имтиҳонларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 20 июлгача бўлган муддатда Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиб тақдим этадилар.”;

ё) 17-банд биринчи хатбошидаги “тест синовларининг” сўзлари “кириш имтиҳонларининг” сўзлари билан алмаштирилади;

ж) 17-банд учинчи хатбошидаги “тест натижалари” сўзлари “абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига тавсия этилганлиги” сўзлари билан алмаштирилади;

з) 18-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“баллар кетма кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган кунидан бошлаб белгиланган муддатда ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади;”;

и) 19-банд биринчи хатбошидаги “(68,0 балл)” сўзлари чиқариб ташланади;

й) 20-банд биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“20. Кириш имтиҳонларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% дан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўлов тўлаш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади ва ушбу абитуриент Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларини биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажаргандан сўнг, олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.”;

к) 23-банд биринчи хатбошидаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари билан алмаштирилади;

қ) 23-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилади:

“Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари юқорида қайд этилган имтиёздан фақат бир марта фойдаланиш ҳуқуқига эга.”;

л) 23-банд тўртинчи хатбошидаги “Маданият ва спорт ишлари вазирлиги” сўзлари “Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилади;

м) 24-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 24-1-банд қўшилади:

“24-1. Ҳарбий қисм қўмондони (раҳбарияти) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсиясига эга, ҳарбий қисмда юқори натижаларга эришган, фаол ва шижоатли ёш ҳарбий хизматчи олий таълим муассасаларига тасдиқланган давлат гранти квоталарига қўшимча равишда, имтиҳонларсиз қабул қилинади.”;

н) 25-банд иккинчи хатбошидаги “I гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар” сўзлари “кўзи ожизлар тоифасига кирувчилар” сўзлари билан алмаштирилади;

о) 26-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 26-1-банд қўшилади:

“26-1. Олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилиш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар белгиланган тартибда, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.”.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-иловаси Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартибининг 8-бандидаги “имтиҳонларга” сўзлари “имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига)” сўзлари билан алмаштирилади.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 2-иловаси Ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларини қабул қилиш тартибининг 5-банд биринчи хатбошидаги “(тегишли равишда 111,6 балл, 75,6 балл ёки 39,6 балл)” сўзлари чиқариб ташланади.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 2-иловаси Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилишни ташкил этиш схемасидаги “(68,0 балл)” сўзлари чиқариб ташланади.

2-иловада:

а) 3-банд бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича магистрлик мутахассислиги, ўқитиш тили ва шаклига кўра алоҳида ўтказилади. Айрим магистратура мутахассисликлари бўйича ҳудудлар, шунингдек, кадрлар буюртмачилари кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд, шунингдек, кадрлар буюртмачилари (олий таълим муассасаси) бўйича алоҳида ўтказилади.”;

б) 4-банд биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Кириш синовлари ўзбек, рус, тожик, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.”;

в) 7-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 7-1-банд қўшилади:

“7-1. Бакалавриат босқичида Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган талабалар олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли таълим йўналиши ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича кириш синовларисиз қўшимча давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари юқорида қайд этилган имтиёздан фақат бир марта фойдаланиш ҳуқуқига эга.”;

г) 10-банд олтинчи хатбошидан сўнг қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилади:

“қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси.”;

д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“12. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспортини шахсан кўрсатадилар.”

е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“14. Магистратурага кириш синови умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади:

магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

Олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкил этади.”

ё) 16-банд 2-,3-,4-хатбошилари чиқариб ташланади;

ж) 30-банд чиқариб ташланади ва мазкур низомнинг боб ҳамда бандларининг тартиб рақамлари мувофиқлаштирилади;

з) 31-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилади:

“31-1. Олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш бўйича қарорлардан норози бўлганлар белгиланган тартибда, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.”.

3-иловада:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига, ҳарбий олий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикасидаги хорижий олий таълим муассасалари ва филиалларига татбиқ этилмайди.”;

б) 2-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилади:

“2-1. Хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш (тиклаш) суҳбат асосида амалга оширилади. Уларнинг тўлов-контракт маблағлари миқдори амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича белгиланади.”

в) 3-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Маълумотлар базаси таркибига мазкур Низом, топшириладиган ҳужжатлар намуналари, хорижий фуқаролар учун синовларни ўтказиш муддатлари, манзили ва жадвали киритилади.”;

г) 4-банд учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“олий таълимнинг турдош таълим йўналишлари рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.”;

д) 6-,7-бандлардаги “(мутахассисликлари)” сўзлари “ҳамда мос мутахассисликлари” сўзлари билан алмаштирилади;

е) 8-банд тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ва турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва истисно тариқасида мос бўлмаган мутахассисликларига.”;

ё) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“9. Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавобини берилишига асос бўлади:

хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;

республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;

олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;

намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;

тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;

талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;

олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;

олий таълим муассасасининг моддий-техника базасининг имконияти чекланганда;

мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа олий таълим муассасасига;

бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига (ўқиш даврида фарзандли бўлган аёлларнинг ўқишини кўчириши бундан мустасно);

бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.

Фуқаронинг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризасига рад жавоби берилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда, аризада кўрсатилган манзилга, аризани кўриб чиққан комиссия ёки комиссия ваколат берган ташкилот томонидан жавоб хати йўлланади.”;

ж) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“10. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори (директори) белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (жорий семестр давомида), ўқитиш курси (семестри) ҳамда ўқишга қабул қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шартларини белгилайди.”;

з) 14-банддаги “схема” сўзидан кейин “(тартиб)” сўзи қўшилади;

и) 15-банд тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасалари талабалари учун, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда:”;

й) 17-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);”;

к) 20-банд биринчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилади:

“Ўқиши кўчирилишига рухсат этилган талабанинг мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги ўқиб турган олий таълим муассасаси томонидан текширилади ва ҳақиқатда мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги аниқланган тақдирда мазкур талабанинг ўқишини кўчирилиши мумкин эмаслиги тўғрисида сўровнома юборган олий таълим муассасасига ҳамда талабага уч кун муддатда тегишли хат йўлланади.”;

қ) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“22. Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

Бошқа ҳолларда шунингдек, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.”;

л) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“23. Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилидан махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) топширади.

Турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги (ваколатли идоралар) томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганларнинг ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш махсус синовларсиз Давлат комиссияси қарорига асосан амалга оширилади.

Фуқаронинг махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижаси Идоралараро комиссияга тақдим этилади. Махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижасидан келиб чиқиб, фуқаро Идоралараро комиссия қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Кўчирилаётган олий таълим муассасасида тегишли ўқитиш тили мавжуд бўлмаса, ўқитиш тилини танлаш фуқаронинг аризасига мувофиқ амалга оширилади.”;

м) 23-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги 23-1-, 23-2-бандлар қўшилади:

“23-1. Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ ўқиши Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия давлат олий таълим муассасалари рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий сайтида эълон қилинади.

23-2. Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмайди (турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги (ваколатли идоралар) томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган Ўзбекистон фуқаролари (хорижий олий таълим муассасасининг бакалавр дипломига эга бўлганларнинг дипломи ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган тақдирда) бундан мустасно).”;

н) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“24. Олий таълим муассасаси ректорининг талабани ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддатда дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисидаги буйруғи талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда - академик маълумотномаси) олингандан кейин расмийлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида ўқиши кўчирилганларни талабалар сафига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи улар томонидан белгиланган муддатда шартнома тўловлари бажарилгандан сўнг 10 кун муддатда қабул қилинади.”;

о) 29-банд учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади;

ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.”;

п) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“31. Олий таълим муассасаси ректорининг талабани талабалар сафига қайта тиклашга, ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддатларда дарсларга қатнашишига рухсат этиш тўғрисидаги буйруғи (кўчириб тиклашда талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда - академик маълумотномаси) олингандан кейин) расмийлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида ўқиши тикланганларни талабалар сафига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи улар томонидан белгиланган муддатда шартнома тўловлари бажарилгандан сўнг 10 кун муддатда қабул қилинади.”;

р) 37-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаган тақдирда муайян курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.”.


Охирги ўзгариш вақти: 27/06/2018 19:43;   Кўрилганлиги: 1747
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/otmga-oqishga-qabul-qilish-kochirish-tiklash-va-chetlashtirish-tartibi-togrisidagi-nizomlarni-tasdiqlash-haqidagi-qarorga-qoshimchalar-kiritiladi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 20:34
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг