Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Пастдарғом туманида “Кичкинтой” номли давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди

2019 йил 7 сентябр куни Пастдарғом тумани "Мирзатуп" маҳалласида тадбиркор Н.Усмонова томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида  ташкил этилган "Кичкинтой" номли мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилишига туман ҳокими Ш.Худайбердиев, туман Мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари, маҳалла фахрий отахон ва онахонлари иштирок этишди. Мактабгача таълим ташкилотида болажонларимиз учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий жиҳозлар билан таъминланган шинам хоналар барчани қувонтирди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 100 нафар болажонларни ўз бағрига олган бўлиб, уларни рус ва инглиз тилларини ўрганишлари учун ҳам барча шароитлар мавжуд.


Охирги ўзгариш вақти: 10/09/2019 19:20;   Кўрилганлиги: 90
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/pastdargom-tumanida-kichkintoy-nomli-davlat-xususiy-sherikchiligi-asosidagi-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-oz-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 20/09/2019 19:20
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг