Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ПАХТАЧИ ТУМАНИ "ЗАРАФШОН" МАҲАЛЛАСИДА БОҒЧАЛАР КЎПАЯДИ

14 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов қабулида "Зарафшон" маҳалласи оқсоқоллари мурожаат қилишиб, "Зарафшон" маҳалласида болалар боғчасини кўпайтириш таклифини беришди.

Қабулдан кейин мактабгача таьлим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов  "Зарафшон" маҳалласига бориб оқсоқоллар билан учрашди.

Ҳозирда маҳаллада 1 та давлат, 5 та оилавий боғча фаолият олиб боради. Бундан ташқари 1 та 100 ўринли давлат хусусий шерикчилик асосида боғча қуриш учун ҳоким қарори билан тадбиркорга ер майдони ажратиб берилган.

Отахонлар билан бўлган суҳбат давомида шу ҳудудда яна 5 та оилавий боғча ташкил этишга келишилди. Бунга ҳудуддаги отахонлар ҳам ёрдам беришларини маълум қилишди.


Охирги ўзгариш вақти: 16/09/2019 09:41;   Кўрилганлиги: 478
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/paxtachi-tumani-zarafshon-mahallasida-bogchalar-kopayadi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 10:08
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг