Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Пайариқ туманида “Юлдузча баҳори” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга туширилди.

Пайариқ туманининг Аҳмад Яссавий маҳалласида 2018 йил 1 август куни маҳалла марказида замон талаблари асосида, 50 ўринга мўлжалланган “Юлдузча баҳори” нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилиш маросимида Пайариқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Қўшмуродов, туман ҳокими ўринбосари,  хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Тошпулатова, “Оила” маркази раҳбари Д.Мамасолиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси И. Умиров, туман Халқ таълими бўлими мудири А. Рашидов, “Пайариқ ҳаёти” газетаси мухбири С. Мухаммадиев, туман мактабгача таълим бўлими мудири С.Махкамов, “Аҳмад Яссавий” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, МТМ тарбияланувчиларининг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирга ташриф буюришган меҳмонлар МТМнинг ўқув машғулотлари  хонаси, спорт зали, ётоқхоналар, ювиниш хоналарини кўздан кечиришиб, у ердаги яратилган шарт-шароитлар, яъни дидактик ўйинчоқлар билан бирга сифатли овқатлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги билан яқиндан танишишди.

 

 


Киритилган вақти: 06/08/2018 16:35;   Кўрилганлиги: 2139
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/payariq-tumanida-yulduzcha-bahori-nomli-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-ishga-tushirildi
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 08:24
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг