Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА

Вилоят Мактабгача таълим бошқармасида вилоят ҳокимининг 2021 йил 15-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10-июндаги “Қамров паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5144-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 121-Қ-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди. 

Унда вилоятимизда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланиб, бошқарманинг Бош юристконсулти ва кадрлар бўлими шаҳар ва туман Мактабгача таълим бўлимлари билан биргаликда жойлардаги мактабгача таълим органларининг аниқ вазифалари ва функциялари тақсимотини тасдиқлаши, қамров даражаси паст бўлган Нуробод, Ургут ва Қўшработ туманлари мактабгача таълим бўлими мудирларига вазифалар юклатилди. 

Нуробод туман мактабгача таълим бўлими мудири туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда қуввати 120 ўринли 1 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти, 800 ўринли 32 та янги ташкил этиладиган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 100 ўринли 1 та янги ташкил этиладиган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, Ургут туман мактабгача таълим бўлими мудири туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда қуввати 180 ўринли 1 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2500 ўринли 100 та янги ташкил этиладиган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 400 ўринли 4 та янги ташкил этиладиган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, Қўшработ туман мактабгача таълим бўлими мудири туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда қуввати 300 ўринли 12 та янги ташкил этиладиган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 100 ўринли 1 та янги ташкил этиладиган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиши таъкидланди. 

Мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, аниқ режалар белгилаб олинди.


Киритилган вақти: 06/07/2021 19:14;   Кўрилганлиги: 179
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/qaror-ijrosi-amalda
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 08:27
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг