Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд шаҳрида “SMAYLIK” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳрида нодавлат мактабгача таълим муассасасаларининг сони 14 тага етди. Уларнинг жами қуввати 1030 ўринли бўлиб, 35 та гуруҳда 790 нафар болалар тарбияланмоқда.

Самарқанд шаҳридаги “Давлатшоҳ Самарқандий” маҳалласида 2018 йил 31 июл куни “SMAYLIK” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.

Очилиш маросимида Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Н.Садинова, Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари З.Рахимова, Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Д.Сайдуллаева, “Давлатшоҳ Самарқандий” маҳалласи раиси Б.Рахматов ҳамда маҳалла фаоллари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этишди.


Киритилган вақти: 31/07/2018 20:45;   Кўрилганлиги: 1674
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/samarqand-shahrida-smaylik-nomli-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasining-ochilish-marosimi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 26/10/2021 11:24
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг