Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд шаҳридаги "Timur Fayz" нодавлат мактабгача ва умумтаълим муассасаси томонидан 2019 йил 23 май куни Самарқанд шаҳар 1-сон Меҳрибонлик уйида 1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан хайрия концерт дастури ўтказилди.

Унда болажонлар томонидан тайёрланган рақс дасталари, куй-қўшиқлари ҳамда шўх-шодон ўйинлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига "Timur Fayz" НМУМ ҳамда ота-оналар томонидан ташкиллаштирилган совғалар тақдим этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 29/05/2019 21:00;   Кўрилганлиги: 1130
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/samarqand-shahridagi-timur-fayz-nodavlat-maktabgacha-va-umumtalim-muassasasi-tomonidan-2019-yil-23-may-kuni-samarqand-shahar-1-son-mehribonlik-uyida-1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-munosabati-bilan-xayriya-kontsert-dasturi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 21:55
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг