Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари юрисконсультларига “Сайёр ўқув курслари” ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сонли қарори билан   тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 37-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ходимлари томонидан 2018 йил 11-23 июнь кунлари “Сайёр ўқув курси” ташкил этилди.

Ушбу ўқув курсида вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тасарруфидаги туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари юрисконсултлари малакаларини оширишди, уларга Марказ томонидан махсус сертификатлар берилди.

Тез кунда адлия бошқармаси томонидан юрисконсултларни аттестациядан ўтказиш режалаштирилган.


Охирги ўзгариш вақти: 06/07/2018 20:13;   Кўрилганлиги: 1552
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/samarqand-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasi-hamda-tuman-shahar-maktabgacha-talim-bolimlari-yuriskonsultlariga-sayyor-oquv-kurslari-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 21:42
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг