Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилоят мактабгача таълим тизимида 10 ой давомида амалга оширилган ишлар

2017 йилда жами 564 та боғчалар фаолият юритган. Шундан,
555 таси давлат, 8 таси нодавлат ва 1 та ташкилотга қарашли боғчаларни ташкил этган.

305 068 нафар мактабгача ёшдаги болаларнинг 63 006 нафари (20,9%) мактабгача таълим билан қамраб олинган.

2018 йилда жами 953 та боғчалар фаолият юритган. Шундан,
617 таси давлат ва 345 таси нодавлат (33 та ҳусусий, 7 та давлат-ҳусусий шериклик (ДХШ) асосида ва 305 та оилавий), 1 та ташкилотга қарашли боғчаларни ташкил этган.

315 028 нафар мактабгача ёшдаги болаларнинг 88 659 нафари (28,1%) мактабгача таълим билан қамраб олинган.

2017 йилга нисбатан қамров кўрсаткичи 7,2 фоизга ошган.

2019 йил 1 ноябрь ҳолатида жами 1 722 табоғчалар фаолият юритмоқда. Шундан, 644 таси давлат ва 1 077 таси нодавлат (63 та ҳусусий, 40 та давлат-ҳусусий шериклик (ДХШ) асосида ва 974 та оилавий),1 та ташкилотга қарашли МТТларни ташкил этмоқда.

Вилоятда мавжуд 323 916 нафар боғча ёшдаги болаларнинг 119 872 нафари (37,0%) мактабгача таълим билан қамраб олинган.

2019 йил 1 январь ҳолатига нисбатан қамров кўрсаткичи 8,9 фоизга ошган.

Ҳозирги кунда 644 та давлат боғчаларига 90 801 нафар, 40 та давлат-ҳусусий шерикчилик асосидаги боғчаларга 3 448 нафар,  63 та нодавлат (ҳусусий) боғчаларга 4 610 нафар, 1 та ташкилотга қарашли боғчага 152 нафар ва 974 та оилавий уй боғчаларига 21 325 нафар болалар қамраб олинган.

Жами қамраб олинган болаларнинг 75,7 фоизи давлат МТТларига, 2,9 фоизи нодавлат (ҳусусий) МТТларга, 2,9 фоизи ДҲШ МТТларига, 19,3 фоизи оилавий МТТларга ва 0,1 фоизи  ташкилотга қарашли МТТга қамраб олинган.

Қамров кўрсаткичи юқори даражада бўлган ҳудудлар:

Самарқанд шаҳри – 72,2%, Каттақўрғон шаҳри – 54,5%, Пахтачи тумани – 52,0%, Тойлоқ тумани – 43,0%, Каттақўрғон тумани – 40,1% ва Жомбой тумани – 39,2%ни ташкил этмоқда.

Қамров кўрсаткичи паст даражада бўлган ҳудудлар:

Ургут тумани – 19,8%, Нуробод тумани – 20,9%, Қўшработ тумани – 26,7%, Иштихон тумани – 31,1%, Пастдарғом тумани – 31,4% ва Пайариқ тумани – 33,1%ни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 10 ой давомида 27 та (2 415 ўринли) давлат, 33 та (3 200 ўринли) давлат хусусий-шерикчилик асосида, 30 та (1 900 ўринли) нодавлат (хусусий) ва 679 та (17 802 ўринли) оилавий шаклдаги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Бундан ташқари, 144 та (3 538 ўринли) бўш турган хоналарини (гуруҳларни) таъмирлаш ҳисобига, мавжуд МТТларда қўшимча янги бино қурилиши ҳисобига 27 та (575 ўринли) гуруҳлар ҳамда 70 та (1 762 ўринли) қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш ҳисобига жами 769 та (31 192 ўринли) мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар, жумладан, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш орқали мактабгача таълим билан ёш болаларни қамраб олиш даражасини 2021 йилда 70 фоизга етказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланди ва 2019 йил 18 февралда вилоят ҳокими билан келишиб, 07-01/287-рақам билан рўйхатга олинди.

Мазкур тасдиқланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил якунига қадар:

Инвестиция дастури доирасида 8 та (1 050 ўринли) янги қурилиш, 24 та (2 250 ўринли) нодавлат (ҳусусий), 34 та (3 105 ўринли) давлат-ҳусусий шериклик асосида, 270 та (6 399 ўринли) оилавий шаклдаги,                   1 та (96 ўринли) муқобил (мобил) шаклдаги боғча, 276 та қисқа муддатли гурухлар (7 796 ўринли), мавжуд давлат боғчаларида қўшимча янги бино (1 480 ўринли)қуриш,1 25 та бўш хоналарни (3 544 ўринли) таъмирлаш, 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш (0-синф) бўйича ташкил этиладиган 832 та гурухларга (21 410 ўринли) қўшимча қувват ташкил этиш ҳисобига жами 47 130 нафар болалар қамраб олиниб, қамров фоизи 51,6 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-ҳусусий шериклик битимини имзолаган 138 нафар тадбиркордан  95 нафарига умумий қиймати 146 млрд. 689 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Ҳозирги кунгача жами 40 та давлат-ҳусусий шериклик асосида МТТлар фаолияти йўлга қўйилди.

Қолган 98 та ДҲШ асосидаги МТТларида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Давлат-ҳусусий шериклик, нодавлат ва оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳисобидан жами 2 500 та янги иш ўринлари яратилди.

2019 йилда вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун бепул 169 турдаги умумий қиймати 1 млрд. 786 млн. сўмлик жами 351 405 дона болалар ўйинчоқлари, ўқув дидактик, кўргазмали ва тарқатма материаллар, 100 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари 405,7 млн. сўмлик фортепиано асбоблари билан таъминланди.

2019 йилда ИНВЕСТИЦИЯ дастури доирасидажами 50 та мактабгача таълим ташкилотларида шундан, 2 та янги қурилиш, 48 тасини реконструкция қилиш таъмирлаш режалаштирилган.

Жумладан, 2 та янги қурилиш (Нуробод туманида 2 та), 48 та реконструкция (Самарқанд  шаҳрида 2 та, Каттақўрғон шаҳарда 1 та, Булунғур туманида 2 та, Оқдарё туманида 3 та, Жомбой туманида 4 та, Иштихон туманида 3 та, Каттақўрғон туманида 2 та, Қўшработ туманида 2 та, Нарпай туманида5 та, Нуробод туманида 2 та, Пахтачи туманида 4 та, Пайариқ туманида 2 та, Пастдарғом туманида 3 та, Самарқанд туманида 4 та, Тайлоқ туманида 4 та, Ургут тумани 5 та) мактабгача таълим ташкилотларининг биноларида 2019 йил якунида янги қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланади.

2019 йил ИНВЕСТИЦИЯ дастури учун Республика бюджетидан 2 та янги қурилиш учун 5 195,3 млн.сўм, 48 та реконструкция ишлари учун 139 774,2 млн.сўм, жами 144 969,5 млн сўм маблағ ажратилган.

2019 йилда “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида жами 28 та жумладан, 18 та реконструкция ва 10 та мукаммал таъмирлаш йил якунида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланади.

  Жорий йилда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва ташаббускор ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудида жойлашган ўта оғир шароитдаги 115 та МТТларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, улардан 58 та МТТларда таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди, қолган 57 МТТларда жиҳозлаш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

 

 


Киритилган вақти: 28/11/2019 12:35;   Кўрилганлиги: 114
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/samarqand-viloyat-maktabgacha-talim-tizimida-10-oy-davomida-amalga-oshirilgan-ishlar
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 21:43
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг