Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Садинова Жанубий Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 декабрда ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларнинг мақсадли ижросини таъминлаш юзасидан Жанубий Кореянинг DONGGUK университети ва университет қошидаги болалар боғчаси билан Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасининг мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида, 2018 йил апрел ойида Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан  Жанубий Кореянинг DONGGUK университети, университет қошидаги болалар боғчаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси ўртасида ҳамфикрлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум доирасида, Донггуг (Dongguk University) университети қошидаги болалар боғчаси директори Kim Hye Soonнинг таклифига кўра, Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят ҳокимлиги кўмаги ва “Ориент финанс” банкининг ҳомийлигида, тажриба алмашиш ва семинар машғулотларида иштирок этиш учун, 2018 йил 1 июлдан 20 июлгача Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Садинова бошчилигидаги вилоят делегациясининг Корея Республикасига хизмат сафари ташкил этилди.

Ушбу ташриф Жанубий Кореянинг DONGGUK университети, университет қошидаги болалар боғчаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси ўртасида имзоланган ҳамфикрлик меморандуми мазмунининг давомий қисми сифатида, Kyongju шаҳрида DONGGUK университети қошидаги боғчада меҳмондўстлик маросими билан бошланди.

 Делегация раҳбари сифатида, бошқарма бошлиғи Н.Садинова самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, қабул иштирокчиларига, ўзбек халқининг, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.Шиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Донггуг (Dongguk University) университети қошидаги болалар боғчаси директори Kim Hye Soon ўз сўзида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев фармони билан Ўзбекистонда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилганлиги унда жуда кучли таассурот қолдирганлигини, Самарқанд давлат университети ва Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси билан мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ ҳар хил саволларни муҳокама қилган ҳолда, Ўзбекистонда ёш болаларнинг таълим-тарбияси бўйича Кореянинг илғор тажрибалари билан ўртоқлашиш учун доим тайёр эканликларини маълум қилди.

         Хизмат сафари давомида шунингдек, Донггуг (Dongguk University) университети ректори Лее Дае Вон (Lee Dae Won) ва Kyungju шаҳар мактабгача таълим департаменти директори Квон Ҳйе Кюнг (Kwon Hye Kyung)лар билан ҳам учрашув ташкил этилди.

Ташриф давомида Донггуг (Dongguk University) университетининг мактабгача таълим факультетида соҳага оид ўқув семинарлари ташкил қилиниб, унда университетнинг етакчи профессор ўқитувчилари томонидан Корея тажрибаси асосида машғулотлар ўтилди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг бир нечта давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан яқиндан танишган ҳолда, ўзаро тажриба алмашилди.

Вакилларимиз томонидан мазкур давлатдаги боғчаларнинг таълим-тарбия услублари, молиявий ва иқтисодий ҳимояси, озиқ-овқат ҳамда моддий-техник таъминоти, тўлов тизими, педагог-ходимларнинг малакавий даражаси, хизмат шароитлари, соҳадаги дастурлар ва услублар ўрганилмоқда.

 


Охирги ўзгариш вақти: 19/07/2018 21:30;   Кўрилганлиги: 1767
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/samarqand-viloyati-maktabgacha-talim-boshqarmasi-boshligi-nsadinova-janubiy-koreya-respublikasida-xizmat-safarida-bolib-qaytdi
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 08:50
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг