Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари тайинланди

Азизова Дилфуза Эркиновна 1982 йил 28 сентябрда Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида туғилган, маълумоти олий, 2010 йил Самарқанд давлат университетининг мактабгача таълим ва болалар спорти йўналишини тугатган.

Бугунги кунга қадар Самарқанд тумани 1-мактабда етакчи, ўқитувчи, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси методисти, Самарқанд тумани 48-мактаб директори, Самарқанд тумани Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган.


Охирги ўзгариш вақти: 09/08/2019 22:34;   Кўрилганлиги: 214
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/samarqand-viloyati-maktabgacha-talim-boshqarmasi-boshligi-orinbosari-tayinlandi
Чоп этилган вақт: 24/08/2019 03:04
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг