Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилоятида 24 нафар мудира қўпол хатоликка йўл қўйгани учун ишдан бўшатилди

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг сифатли таълим олиши, уларни ҳар томонлама баркамол вояга етиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш мақсадида вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 31 та боғчада ўрганиш ўтказди.

Ўрганиш давомида ушбу муассасаларда қўпол хатоликларга йўл қўйган 24 нафар мактабгача таълим муассасаси мудираси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди ҳамда камчиликларга йўл қўйган 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Бу каби муаммоларнинг олдини олиш, муассасалардаги камчиликларни бартараф этиш, таълим тизимини ривожлантириш мақсадида муассаса тарбиячилари, психолог, педагоглар ва бошқа масъул ходимлар иштирокида 40 дан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилди.

Шунингдек, ўрганиш давомида камчиликларни бартараф этган ва ижобий натижаларга эришган 2 та мактабгача таълим бўлими бошлиғи ва 12 та мактабгача таълим ташкилотлари мудираларининг интизомий жазо чоралари белгиланган тартибда бекор қилинди.


Киритилган вақти: 02/08/2019 20:29;   Кўрилганлиги: 545
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/samarqand-viloyatida-24-nafar-mudira-qopol-xatolikka-yol-qoygani-uchun-ishdan-boshatildi
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 22:24
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг