Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

САЙЁР ҚАБУЛ: НАРПАЙЛИК МАВЛУДА ОПА ОИЛАВИЙ БОҒЧА ОЧАДИГАН БЎЛДИ.

Бугун Каттақўрғон шаҳрида Президент Администрацияси ва турли вазирлик мутасаддилари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Сайёр қабул доирасида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларига ажратилган 271 та ноутбукдан 39 таси Каттақўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларига тақдим этилди ҳамда соҳада давлат-хусусий шерикчилик асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини замон талаблари даражасида ташкил этиб тизим равнақига муносиб ҳисса қўшган ходимлар вазирликнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Нарпайлик Мавлуда Ниёзованинг оилавий боғча фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ечим топди. Энди Мавлуда опа оилавий болалар боғчаси қуриб янги иш ўринлари яратади.

Шу куни куннинг иккинчи ярмида худди шу тарздаги оммавий сайёр қабул Пайариқ туманидаги истироҳат боғида Оқдарё, Иштихон, Қўшработ ва Пайариқ туман аҳолиси учун ҳам ўтказилди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати


Дата добавления: 11/11/2020 10:18;   Просмотров: 48
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/sayyor-qabul-narpaylik-mavluda-opa-oilaviy-bogcha-ochadigan-boldi
Чоп этилган вақт: 01/12/2020 00:53
Для чтения текста нажмите эту кнопку