Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ТИНЧЛИК ТИМСОЛИ

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Ватанимиз истиқлолга эришгач, энг аввало давлатимиз рамзлари тасдиқланди. 1991 йил 18 ноябрь тарих саҳифаларига  қутлуғ сана сифатида муҳрланди. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинди. У жонажон ўлкамиз дунёда халқаро ҳамжамиятнинг  тенглар ичра тенглигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. У халқаро муносабатларда мамлакатимизнинг тимсоли ва халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этади.  

Байроқ бизнинг ғурур ва ифтихоримиздир. Ундаги мовий ранг мангу осмон ва обиҳаёт рамзи бўлиб, бу яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Оқ ранг тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил ранг табиатнинг янгланиш рамзи. Қизил чизиқлар эса тирикликнинг, бардавомликнинг нишонасидир. Аслида ватанпарварлик тарбияси ватанимиз рамзларига ҳурматдан бошланади. Фарзандларимизни давлатимиз рамзларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Озод ва обод ватанимиз байроғи бизни улуғ мақсадлар сари руҳлантиради.
Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан сарбаланд қадримиз ва қаддимиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик.
Мангу ва мағрур ҳилпирайвер юртим байроғи!

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати


Дата добавления: 18/11/2020 18:33;   Просмотров: 38
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/tinchlik-timsoli
Чоп этилган вақт: 01/12/2020 01:51
Для чтения текста нажмите эту кнопку