Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Энди фарзандларингизни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг расмий веб-сайтларидаги маълумотлардан фойдаланишингиз мумкин.

Расмий веб-сайт орқали МТМлар ҳақидаги маълумотлар билан танишиш учун ота-оналарга ҳамда Давлат хизматлари марказларига давлат ахборот хизматлари кўрсатишда қулайликлар яратиш мақсадида доимий равишда кўриб бориш имкониятлари яратилди.

ДМТМ мудирининг имзоси ва муҳри билан тақдим этилаётган муассасадаги бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар асосида мазкур веб-сайтдаги саҳифалар ҳар ҳафтанинг “Душанба” кунида янгиланиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ота-оналарга туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг (ваколатли орган) расмий веб-сайтининг манзили (домен номи) ва давлат хизматларини кўрсатиш тузилмаси (инфографика) туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари биносининг кириш жойига ўрнатилди.

Бўлимнинг расмий веб-сайти саҳифаларидаги маълумотларнинг ўз вақтида қўйилишига ва ишончлигига туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирининг жавобгарлик вазифалари юклатилган.

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг веб сайтлари:

samshaharmtb.uz/institution

katshmtb.uz/institution

bulungurmtb.uz/institution

jomboymtb.uz/institution

ishtixonmtb.uz/institution

kattmtb.uz/institution

narpaymtb.uz/institution

nurobodmtb.uz/institution

oqdaryomtb.uz/institution

payariqmtb.uz/institution

pastdargommtb.uz/institution

paxtachimtb.uz/institution

samtmtb.uz/institution

tayloqmtb.uz/institution

urgutmtb.uz/institution

qushrabotmtb.uz/institution


Охирги ўзгариш вақти: 27/06/2018 15:17;   Кўрилганлиги: 1688
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/tuman-shahar-maktabgacha-talim-bolimlarning-rasmiy-veb-saytlari-ishga-tushirildi
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 09:36
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг