Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Ургут туманида 2018 йилнинг маҳоратли тарбиячиси кўрик танлови бўлиб ўтди

Вилоятимиздаги мактабгача таълим муассасаларида тарбиячиларни маҳоратини ошириш мақсадида 2018 йилнинг маҳоратли тарбиячиси кўрик танлови бўлиб ўтмоқда.

Кеча Ургут туманидаги 1, 2, 3, 4, 7, 8, 39  мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб келаётган  тарбиячилар ўзаро беллашдилар. 3-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси М. Ғаффорова йилнинг энг маҳоратли тарбиячиси  ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўринни 4-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси Г.Азизова, учинчи ўринни 2-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси З.Усаровалар эгаллашди.  Ғолиблар туман хокимлиги ва мактабгача таълим бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Киритилган вақти: 23/05/2018 10:40;   Кўрилганлиги: 1558
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/urgut-tumanida-2018-yilning-mahoratli-tarbiyachisi-korik-tanlovi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 22:04
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг