Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

УРГУТДА “МАДИНА КЎЗМУНЧОҚ” НОМЛИ ЯНГИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

      «Дўстлик» маҳалласида "Мадина кўзмунчоқ" номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Имтиёзли кредит асосида 900 миллион сўм маблағ ҳисобига барпо этилган муассасага 150 нафар боғча ёшидаги болажонлар таълим-тарбия олиши кўзда тутилган.

 

   Ушбу муассаса фойдаланишга топшириши билан 18 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланди.

     Муассасада болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминланган. Кичкинтойларга 6 гуруҳда рус, инглиз тиллари ҳамда менталь арифметика ўргатилади.


Киритилган вақти: 02/07/2019 15:17;   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/urgutda-madina-kozmunchoq-nomli-yangi-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 18/07/2019 18:07
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг