Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ВАЗИРЛИК МУТАСАДДИЛАРИ САМАРҚАНДДА

Самарқанд вилоятида 10-ноябрдан бўлиб ўтаётган сайёр қабул доирасида Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Юлдашев Абдуллаевич Жомбой туман мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ходимлар билан мулоқот ўтказди.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан вилоятдаги МТТларига ажратилган 271 та ноутбукдан 15 таси Жомбой туманидаги мактабгача таълим ташкилотларига тақдим этилди ҳамда соҳада давлат-хусусий шерикчилик асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини замон талаблари даражасида ташкил этиб тизим равнақига муносиб ҳисса қўшган ходимлар вазирликнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Тадбир жараёнида мактабгача таълим тизими мутасадди ходимлари билан суҳбат олиб борилиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Соҳа мутасаддиларининг фаолиятдаги саъй-ҳаракатлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Тизимдаги муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати


Последнее редактирование: 14/11/2020 12:19;   Просмотров: 49
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/news/vazirlik-mutasaddilari-samarqandda
Чоп этилган вақт: 01/12/2020 02:04
Для чтения текста нажмите эту кнопку