Пресс-релизлар

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси тўғрисида       

МАЪЛУМОТНОМА

 

Бошқарма бошлиғи: Садинова Нигора Сафаровна

2018 йил 1 декабрь ҳолатига

Асосий кўрсаткичлар: Вилоятда жами 640 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда, шундан 607 таси давлат, 30 таси нодавлат, 3 таси ташкилотга қарашли мактабгача таълим муассасаларини ташкил этади.

Самарқанд вилоят бўйича 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 305 068 нафар, шундан  77 252 нафари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган бўлиб, бу кўрсаткич 25,3 фоизни ташкил этади.

75 295 нафар (24,7%) давлат МТМларига, 1436 нафар (0,5%) нодавлат МТМларига ҳамда 521 нафар (0,2%) ташкилотларга қарашли МТМларига қамраб олинган.

Мактабгача таълим муассасаларида жами 5969 нафар педагоглар фаолият кўрсатиб, улардан 2049 нафари олий (34,3%), 3920 нафари ўрта  махсус маълумотли (65,7%) кадрларни ташкил этади.

2018 йил давомида Самарқанд давлат университети ҳузурида (4 ойлик) “Мактабгача таълим” мутахассислиги бўйича касбий қайта тайёрлов курсларида шундан, 1-босқичда 909 нафар тингловчилар ўқиб тугатди, 2-босқичда 703 нафар жами 1612 нафар олий маълумотли тингловчи педагоглар қайта тайёрлаш курсларида ўқиди.      

Манзилли дастури: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “2018 йил мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тўғрисида”ги ПҚ-3822-сонли қарорига асосан Самарқанд вилоятида 45 та мактабгача муассасаларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган.

Шундан 4 та (615 ўринли) янги қурилиш ва 41 та (3780 ўринли) муассасаларида реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, объектларнинг умумий қиймати 108 млрд. 627 млн. 400 минг сўм, бугунги кунда 82 млрд. 129 млн. 300 минг сўмлик (76%) қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Янги қурилиш: умумий қиймати 24 млрд. 301 млн. 900 минг сўм режалаштирилган бўлиб, 13 млрд. 540 млн. 600 минг сўмлик (56%) қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. 4 та янгидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари 2018 йил 1 декабрда фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Реконструкция: (3780 ўринли) 41 та муассасаларнинг умумий қиймати  84 млрд. 325 млн. 500 минг сўм бўлиб, 68 млрд. 588 млн. 800 минг сўмлик (81%) таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Ушбу 41 та реконструкция ишлари олиб борилаётган объектларни жорий йилнинг якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

“Обод маҳалла” дастури бўйича: “Обод маҳалла” давлат дастури асосида Самарқанд  шаҳар “Ширин” МФЙдаги 75 ўринли янги МТМ қурилиши, “Чўпон ота” МФЙдаги 280 ўринли 63-сонли мактабгача таълим муассасасида мукаммал таъмирлаш ҳамда Каттақўрғон шаҳри “Дўстлик” МФЙдаги 240 ўринли 16-сонли ва “Навбаҳор” МФЙдаги 240 ўринли 19-сонли МТМлари мукаммал таъмирланмоқда. Ушбу МТМлар учун 5 млрд 983 млн. 200 минг сўм лимит ажратилиши режалаштирилиш бўлиб, бугунги кунга қадар 5 млрд 401 млн.700 минг сўмлик 90,2% қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича: “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 25 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 25 та мактабгача таълим муассасаларида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур объектларнинг шартнома қиймати 41 млрд. 841 млн. 300 минг сўм бўлиб, бугунги кунга қадар 35 млрд. 742 млн. 800 минг сўмлик 85,4% қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасидаги Нуробод тумани “Жом” МФЙда 60 ўринли ва Оқдарё тумани “Амир Темур” МФЙда 120 ўринли мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда 43 та мактабгача таълим муассасаларига 1 млрд. 261 млн сўмлик 97 та иситиш қозонларини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 40 та таълим муассасаларининг 91 та иситиш қозонларини алмаштирилди ва 3 та таълим муассасаларида иситиш тизимини таъмирлаш ҳамда иситиш қозонларини алмаштириш ишлари давом этмоқда.

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги 349-Ф-сонли фармойишига асосида вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун жами 6 488,9 млн сўм жумладан, ошхона жиҳозлари учун 2 682,6 млн сўм,  идиш товоқлар учун 502,9 млн сўм ва кроватлар учун 3 303,4 млн сўм маблағ ажратилиб, ушбу жиҳозлар белгиланган мактабгача таълим муассасаларига етказилмоқда.

Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ишлари учун 9373,3 млн сўм  маблағ ажратилди.

2018 йил мобайнида 76 та мактабгача таълим муассасаларида жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 100 фоиз таъмирлаш ишлари  якунига етказилди.

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 22 октябрдаги 419-Ф-сонли фармойишига асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар қўрғони ҳудудидаги мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ишлари учун 400,0 млн сўм маблағ ажратилди.

Самарқанд шаҳрида жойлашган 111-сонли мактабгача таълим муассасасини капитал таъмирлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 604,0 млн сўм маблағ ажратилди.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги 56-, 64-сонли мактабгача таълим муассасаларида ҳомийлар томонидан  мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 Мактабгача таълим муассасаларининг моддий техник базасини мустахкамлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги 7 та МТМ 1316 кв.м (ковролин) гилам, 2 та МТМга 37 та эшик, Қўшработ тумандаги 5 та МТМ   30 та эшик ва 9 та МТМга 2070 кв.м (ковролин) гилам ҳамда Нуробод туманидаги 9-сонли МТМ 171 кв.м (ковролин) гилам билан таъминланди.

2018 йилнинг 15 ноябрь ҳолатига жами 3467,0 тонна (94%) кўмир ёқилғиси мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилди.

Вилоятда жами 710 та нодавлат ва давлат-ҳусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 669 нафар тадбиркорлар нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш бўйича ўз лойиҳаларини тақдим этдилар. Бугунги кунда вилоятда 55 нафар тадбиркорлар билан нодавлат мактабгача таълим муассасасаларини ташкил этиш бўйича уч томонлама давлат-хусусий шерикчилик битими имзоланиб, ҳозирда уларнинг 25 нафарига Ориент финанс банк ва Микрокредитбанк томонидан 23004 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Имтиёзли кредит олган 16 нафар тадбиркорлар 31 декабрга қадар қурилиш ишларини якунлаши режалаштирилган.

Давлат-ҳусусий шерикчилиги асосида нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан бўш турган ер майдонлари ва объектларини “ноль” қийматда бериш мақсадида 153 та объектларни танловга қўйиш режалаштирилди.

Шунингдек, 43 нафар тадбиркорлар ҳусусий мулк негизида нодавлат боғчаларини ташкил этиш юзасидан ҳужжатлари кўрилиб, 4 нафари билан битимлар имзоланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун       1118 нафар ташаббускор тадбиркорлардан 320 нафари давлат рўйхатидан ўтказилиб, 2018 йил охирида 230 та оилавий нодавлат МТМлар фаолияти йўлга қўйилади.

Вилоятда жорий йил давомида уч томонлама битим тузган тадбиркорлар давлат-ҳусусий шерикчилик асосида 16 нафар, хусусий мулк негизида 4 нафар, нодавлат МТМ 30 нафар, нодавлат боғчалар сони 2018 йил охирида жами 9050 қувватга эга 280 та МТМлар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди. Натижада, нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш улуши 9950 нафарга, яъни 4,7 фоизга оширилади.

Мактабгача таълим тизимини ривожлантиришда сектор раҳбарлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

1-сектор раҳбарининг ташаббуси билан Нуробод туманининг Жом қишлоғида янги 60 ўринли, 2-сектор раҳбари томонидан Пайариқ тумани “Ғаллакор” маҳалласида 120 ўринли ҳамда 3-сектор раҳбари томонидан Пастдарғом туманида жойлашган авария ҳолатидаги 180 ўринли 51-мактабгача таълим муассасасида тўлиқ реконструкция ишлари амалга оширилди ва фойдаланишга топширилди.

Вилоятнинг давлат мактабгача таълим муассасаларининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг ҳавфсизлиги, сифатини кафолатлаш ҳамда болаларнинг тўғри овқатланишини ташкил қилиш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб Самарқанд шаҳридаги барча 95 та мактабгача таълим муассасаларида АУТСОРСИНГ усули жорий этилди.

 

 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг