Матбуот анжуманлари, семинарлар ва брифинглар

Ёшлар марказида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида вилоят мактабгача таълим бошқармасининг анъанавий август Кенгаши бўлиб ўтди

28-08-2019 19:18   320

Жорий йилнинг 28 август куни вилоят мактабгача таълим бошқармасининг август кенгаши ялпи йиғилиши видеоселектор тарзида ўтказилиб, йиғилишда марказий студиядан 550 нафар, туман (шаҳар) студияларидан  жами  1678 нафар раҳбар ва ходимлар иштирок этишди.

Тайлоқ, Пастдарғом, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳрида мактабгача таълим тизими ходимлари учун август шўъба йиғилишлари ўтказилди

27-08-2019 22:28   212

Тизимда фаолият юритаётган раҳбар, педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини ошириш, улар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш ва маънавий юксалтириш, тарбияланувчиларни жисмонан соғлом, ақлан баркамол, мустақил фикрлайдиган ва ҳар томонлама салоҳиятли этиб вояга етказишда тизимга қаратилган туб ислоҳотларни самарали амалга ошириш ҳамда 2019/2020 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида туман ва шаҳарларда йўналишлар бўйича август шўъба йиғилишлари ўтказилди.

       

Пастдарғом педагогика ва спорт коллежи фаоллар залида мактабгача таълим бўлимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассислари учун август шўъба йиғилиши бўлиб ўтди

27-08-2019 18:45   183

          Тадбирни бўлим тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи болажонлар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан бошлаб беришди.

          Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва ҳудудий бўлимларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассислари иштирокида ўтказилган шўъба йиғилиши ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, мунозара тарзида ўтказилди.

Оқдарё туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида "5 та фаоллик марказлари" тўғрисида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

15-08-2019 08:41   104

Семинарда мактабгача таълим ташкилоти мудиралари ҳамда  тарбиячилар  иштирок  этишди. 16-сонли мактабгача таълим ташкилоти катта гуруҳ  тарбиячиси 5 та ривожлантирувчи марказлар - қуриш-ясаш ва математика, сюжетли ролли  ўйинлар ва саҳналаштириш, тил ва нутқ маркази, фан  ва табиат маркази ҳамда санъат маркази тўғрисида маълумот берди. Ушбу  марказлар бўйича савол-жавоблар ўтказилди.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг меъёрий ҳужжатларининг юритилишини мувофиқлаштириш юзасидан вилоят миқёсида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

17-07-2019 21:02   223

Бугун Пастдарғом тумани марказида жойлашган тадбиркор Ш.Ҳасановага тегишли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, методистлар ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

 

2019 йил 25 апрель куни Самарқанд шаҳридаги "Кичик академия" оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида ўкув амалий семинар ўтказилди.

25-04-2019 20:30   217

Семинарда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасани очиш арафасида турган тадбиркорлар, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими, Самарқанд шаҳар молия бўлими мутахассислари иштирок этди. 

Самарқанд шаҳридаги 76-сонли мактабгача таълим муассасасида семинар ўтказилди

23-04-2019 17:24   199

"Илк қадам" давлат дастури асосида Самарқанд шаҳридаги 76-сонли мактабгача таълим муассасасида Россиялик педагогика фанлари профессори И.Лыкованинг янги педагогик технологияси бўйича "Ер куни", "Космос сирлари", “Санъат марказида тасвирий фаолият машғулотларида ишлаш услублари" мавзусида малака ошириш институти тингловчилари ҳамда Самарқанд давлат университети Мактабгача таълим факультети талабалари учун қизиқарли семинар ўтказилди.

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРНИНГ ОМБОР МУДИРЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

01-04-2019 07:58   251

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарорига асосан 30 март куни шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлимлари томонидан омбор мудирлари учун ўқув-семинарлар ўтказилди.

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ҲАМШИРАЛАР УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

16-03-2019 20:42   296

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 февралдаги Мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 2/36-сонли қўшма қарорига асосан 16 март куни ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларидаги ҳамширалар учун ўқув-семинарлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 13 март куни вилоят мактабгача таълим бошқармасида махсус мактабгача таълим муассасаларида белгиланган меъёрлар ва қонун хужжатлари асосида фаолият юритиши ҳамда вилоятдаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни мазкур муассасаларга қамраб олиш масалалари муҳокама қилинди.

13-03-2019 21:30   391

Мазкур йиғилишда вилоят мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш бошқармалари масъул ходимлари, туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ҳамда махсус мактабгача таълим муассасалари мудирлари ва ҳамширалари иштирок этишди.

 

 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг