Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

2018 йил 6 июнда Бошқарманинг мажлислар залида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлимлари методистлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўқув-амалий семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”нинг 2-боб, 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг яратилган расмий ВЕБ-САЙТларига маълумотларни киритиш, OpenEMIS таълимни бошқариш ахборот тизимига МТМлардаги мавжуд тарбияланувчилар ва педагог-ходимлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш ҳамда маълумотлардаги хатоликларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.


Охирги ўзгариш вақти: 07/06/2018 11:01;   Кўрилганлиги: 1561
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/seminars-briefings/2018-yil-6-iyunda-boshqarmaning-majlislar-zalida-axborot-kommunikatsiya-texnologiyalarini-joriy-etish-bolimlari-metodistlari-uchun-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 26/10/2021 10:52
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг