Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Мактабгача таълим вазирлигининг видеосеминари ўтказилди

2018 йил 22 сентябрь куни вилоят мактабгача таълим бошқармаси мажлислар залида Мактабгача таълим вазирлигининг видеосеминари ўтказилди.

Видеосеминарда Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам” номли давлат таълим дастури асосида мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш:

- ривожлантирувчи марказлар фаолиятини ташкил этиш йўллари;

- 3-7 ёшгача бўлган болалар гуруҳларида машғулотларни режалаштириш;

- мактабга тайёрлов гуруҳларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

- МТМда хужжатларни юритиш;

- йиллик режани тўғри шакллантириш бўйича маърузалар тингланди.


Охирги ўзгариш вақти: 22/09/2018 19:12;   Кўрилганлиги: 1793
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/seminars-briefings/maktabgacha-talim-vazirligining-videoseminari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 26/10/2021 11:05
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг