Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармасида вилоятдаги барча МТМ мудирлари ва ҳамширалари учун онлайн семинар ўтказилди.

Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармасининг  мажлислар залида 2018 йил 29 май куни Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 майда 3012-сон билан рўйхатдан ўтказилган  “Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”га  кўра амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан  ўқув-амалий семинар ўтказилди. Семинар видеоконференция тарзида ташкил этилди. Семинарда “Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг мазмун-моҳияти”, “Ёзги соғломлаштириш мавсумини ўтказиш самараси”, “МТМда тўғри овқатланишга қўйиладиган гигиеник талаблар ҳамда Санитария қоида ва меъёрлари” мавзуларида маърузалар тингланди.

 Туман (шаҳар) студияларидан туман (шаҳар) бўлими мудирлари, мудир ўринбосарлари, туман тиббиёт бирлашмалари бош педиатрлари,  давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъба мудирлари ва методистлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари, ҳамширалар иштирок этишди.

Маърузалардан сўнг, кун тартибидаги масалалар юзасидан семинар иштирокчилари ўртасида мунозаралар ўтказилиб, фикрлар алмашилди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 02/06/2018 11:13;   Кўрилганлиги: 1638
 
Материал манзили: http://samudo.uz/press/seminars-briefings/samarqand-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasida-viloyatdagi-barcha-mtm-mudirlari-va-hamshiralari-uchun-onlayn-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/10/2021 13:01
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг