Тадбиркорларга

Техническое_задание «Оборудование групповой комнаты»

Товар етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига 

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотларини зарур бўлган мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш тўғрисида”ги 852-Ф сонли фармойишига асосан Самарқанд вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларига мебель ва жиҳозларларни харид қилиш мактабгача таълим бошқармалари томонидан амалга оширилиши ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган ҳудудий харид комиссиялари томонидан берилган хулосалари асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

          Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 2019 йилда “Инвестиция” дастури асосида фойдаланишга топширилаётган жами 48 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 5955 ўринга мўлжалланган мебель ва жиҳозлар харид қилиниши кўзда тутилган.

Етказиб берувчилар томонидан илова қилинган техник топшириқ (Техническое_задание «Оборудование групповой комнаты») асосида бир бирлик махсулотнинг сотиш нархи, бир ойлик ишлаб чиқариш қуввати ва унга кетадиган харажатлар калькуляцияси мисолида  ишлаб чиқишни, товарнинг сифатини, энг кўп ва энг кам миқдорини, кафолатланганлик шартлари ҳамда муассасанинг манзилигача етказиб, ўрнатиб бериш муддатлари тўғрисидаги таклифлар олинмоқда.

          Шу билан биргаликда етказиб берувчилар, харид объекти бўйича товарнинг эскизи, чизмаси, фотосурати, намунаси, ишлаб чиқариш сертификатини  ва корхонанинг молиявий барқарорлиги ҳақидаги бир йиллик банк айланма маблағлари ҳамда солиқ тўловлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиши лозим.

          Етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳар бир маълумот ҳаққонийлиги ҳамда тўғрилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

          Етказиб берувчилар томонидан юқорида кўрсатилган талаблар бўйича буюртманома ва эълон таклифлари икки нусхада, конвертга солинган, корхона рахбари имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқлаган ҳолда Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони 1-уйда жойлашган Мактабгача таълим бошқармаси умумий бўлимида 2019 йил 29 ноябр куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

          2019 йилнинг 30 ноябр куни соат 10:00 да Кўксарой майдонида ўтказиладиган кўргазмали намойишига корхонангиз томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар тўплами билан қатнашишингиз сўралади.

          Мазкур намойишдан кейин тақдим этилган эълон нархларингиз ва тавсифномаларингизни таққослаш орқали худудий харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва танлаб олинади.

******************************************************************************************************************

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низомлар

Юклаб олиш-Скачать-/uploads/files/yangibogcha.ppsx

 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг