Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Қўшработ тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасасида “Энг яхши ижодкор тарбиячи” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг асосий моҳияти сифатида, ҳозирги кунда боғча тарбиячилари билимли, изланувчан, ихтирочи, ижодкор, ташаббускор, ғайратли, шижоатли, интизомли, масъулиятли ва албатта болаларни севиши лозимлигини мактабгача таълим муассасаларига кенг тарғиб қилиш мақсадида ушбу тадбир ўтказилди.

 Тадбир сўнггида “Энг яхши ижодкор тарбиячи” кўрик-танлови ғолиб чиққан 7-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари мактабгача таълим бўлим мудири Шавкат Қўшбоқов томонидан  “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик учун совғалар билан тақдирландилар. 


Охирги ўзгариш вақти: 06/07/2018 19:22;   Кўрилганлиги: 1832
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/contests/qoshrabot-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-7-sonli-maktabgacha-talim-muassasasida-eng-yaxshi-ijodkor-tarbiyachi-mavzusida-korik-tanlov-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 25/10/2021 16:32
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг